Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҚУВУРБОШИ МАҲАЛЛАСИДА МУСТАҚИЛЛИК БАЙРАМИ АРАФАСИДА ЯНГИ САВДО МАЖМУАСИ ОЧИЛДИ
2022-08-11 10:16:37 163
Давлатимиз раҳбари томонидан тадбиркорларга жуда катта имкониятлар ва шароитлар яратилмоқда. Бундан руҳланган хусусий сектор вакиллари ўзларига куч ва ғайрат-шижоат олиб, фаолиятларини кенгайтиришмоқда, қўшимча янги иш ўринларини яратишяпти.
Қўштепа туманидаги Қувурбоши маҳалласида яшовчи тадбиркор Бахромжон Қодиров ҳам тиниб-тинчимас тадбиркорлардан. Унинг ташаббуси билан маҳалла ҳудудида 1000,0 млн.сўм маблағ эвазига “Қувурбоши магнит” савдо мажмуаси барпо этилди. Мустақиллик байрами арафасида ушбу янги супермаркет ўз фаолиятини бошлади.
Тадбиркорнинг аҳоли фаровонлигига, узоғини яқин қилишга, сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари ва хўжалик буюмлари билан таъминлашга хизмат қилувчи эзгу ҳаракатидан маҳалла аҳли мамнун.
– Бахромжон каби тадбиркорларимиз сафи янада кўпайишига умид қиламиз. – дейди биз билан суҳбатда маҳалла нуронийларидан бири Хошимжон Ибрагимов. – Бундай супермаркетларни шаҳарларда кўриб хавас қилар эдик. Мана, бизларни маҳаллада ҳам қад ростлади. Бу ҳам бўлса, юртимиздаги тинчлик ва хотиржамликдан, мўл-кўлчиликдан далолатдир. Дўконда мижозлар учун барча шароитлар яратилган. Энг муҳими, нархлар ҳам ҳамёнбоп. Илоҳим, юртимиз тинч, халқимиз дастурхони ҳамиша тўкин-сочин, файзу баракали бўлсин!
Мазкур савдо мажмуасининг ишга туширилиши натижасида маҳалладаги 8 нафар вақтинча ишсиз фуқароларнинг бандлиги таъминланди. Келгусида ишчи ўрни сонини ошириш режалаштирилган.