Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ONLINE
2022-08-09 10:56:27 183
ФУҚАРОЛАР ҚАБУЛИ – ХАЛҚ БИЛАН ОЧИҚ МУЛОҚОТ
Халқ билан очиқ мулоқотни мунтазам йўлга қўйган Қўштепа тумани ҳокими И.Новиков ҳафтанинг сешанба кунлари туман Халқ қабулхонасида ўзининг фуқаролар қабулини ўтказиб келмоқда.
Бугун бўлиб ўтаётган навбатдаги қабулда ҳоким ўринбосарлари ҳамда тумандаги идора ва ташкилот раҳбарлари иштирок этишмоқда.
Қабул чоғида туман ҳокими томонидан фуқароларнинг мурожаатлари бирма-бир тингланмоқда. Очиқ ва самимий мулоқот тарзида кечаётган қабулда уй-жой, моддий ёрдам, банк, бандлик, тадбиркорлик, электр таъминоти билан боғлиқ ва шу каби бошқа масалаларга оид мурожаатлар кўриб чиқилмоқда.
Қабул давомида барча мурожаатлар тегишли тартибда рўйхатга олиниб, ечими осон бўлган мурожаатлар жойида ҳал этилиб, айрим мурожаатларга ҳуқуқий маслаҳат ва тушунчалар берилмоқда. Муддат талаб этилувчи мурожаатлар эса ҳал этиш учун тегишли мутасаддиларга бириктирилиб, назоратга олинмоқда.