Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
"ОЧИҚ-ОЙДИН" ТОК-ШОУСИДА ҚЎШТЕПАЛИК ФУҚАРОЛАР БИЛАН МУЛОҚОТ БЎЛДИ
2022-08-06 21:36:56 180
Фарғона вилояти ҳокими томонидан тасдиқланган режа-жадвалига асосан ҳудуддаги ислоҳотлар самараси, шунингдек, мавжуд муаммолар ҳамда аҳоли мурожаатлари ечими юзасидан "Рухсор" телеканали орқали "Очиқ-ойдин" ток-шоуси жонли эфирга узатиб келинмоқда.
Бугун ўтказилган ток-шоуда Қўштепа тумани ҳокими И.Новиков ва сектор раҳбарлари, шунингдек, тумандаги ташкилот-корхоналар раҳбари иштирок этиб, фуқаролар билан мулоқот қилдилар.
Мулоқот чоғида туман ҳокими ва мутасаддилар фуқаролар томонидан телефон ва телеграм мессенжери орқали йўлланган мурожаатларга жонли эфирда жавоб бердилар.
Кўрсатув давомида "Рухсор" телеканали ижодкорлари томонидан тумандаги айрим маҳаллалар ва жойларда ўтказилган ўрганишлар бўйича ҳам танқидий лавҳалар намойиш этилиб, мутасаддиларнинг муносабати билдирилди.
Мулоқот чоғида фуқаролардан келиб тушган мурожаатлар рўйхатга олинди. Албатта, уларни ҳал этиш чоралари кўрилади.