Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
“ЗАРБДОР 30 КУНЛИК” ПАХТА ПАРВАРИШИДА ДОЛЗАРБ ПАЛЛА
2022-08-05 21:38:56 192
Ғўза парваришида ҳар бир кун ғанимат эканлигини миришкор деҳқонлар яхши билишади. Бу борада “Зарбдор 30 кунлик” эълон қилиниб, фермер хўжаликлари жонбозлиги талаб этилаётгани бежиз эмас. Шу мақсадда фермерлар ва улар жамоаларидан зиммаларидаги ишга масъулият билан ёндашган ҳолда, пахта хирмонини янада юксалтириш йўлидаги ҳар бир агротехник тадбирни сифатли ўтказиш тақозо этилмоқда. Жорий йилда Қўштепалик деҳқонлар ҳам пахтадан мўл хосил етиштириш мақсадида меҳнат қилмоқдалар.
Бугун вилоят ҳокими Х.Бозоров ва вилоят прокурори Б.Исмоиловлар Қўштепа туманида бўлишиб, ғўза парваришининг боришини кўздан кечиришди. Улар бир нечта фермер хўжаликларининг далаларида бўлишиб, фермерларга зарур тавсия ва топшириқлар бердилар. Шунингдек, фермер хўжаликларининг илғор ишчилари рағбатлантирилди.