Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 97 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДА ТАРҚАТИЛГАН ХАБАРГА МУНОСАБАТ

×

 2022-08-02 22:37:05    125

PDF юклаш
Чоп этиш



Ижтимоий тармоқлар орқали танқидий видео мурожаат эълон қилинган эди.

Ушбу мурожаатда: – “Фарғона вилояти Қўштепа тумани Шижоаткор кўчасидан ёзмоқдамиз. Маҳалламиздаги 50 йилга ижарага берилган 5 гектар ер атрофини ва зовурларни фермер мустаҳкам девор билан ўраб олган. Уйимизга кириш учун 4 километр масофани айланиб келяпмиз. Илтимос, кўчамизни очиб беришсин” – дея шикоят қилинган.

Қўштепа туманидаги Шижоаткор кўчасидан йўлланган ушбу мурожаат Кадастр агентлиги Фарғона вилояти бошқармаси Қўштепа туман бўлими мутахассилари томонидан мавжуд архив хужжатлари асосида жойида ўрганилганида қуйдагилар аниқланди.

Мурожаатдаги манзил Қўштепа тумани Сармазор Эшонгузар массиви ҳудудидаги қишлоқ хўжалиги харитасининг 9310 ва 9307-сонли контурларида жойлашган бўлиб, 9310-сонли контурнинг умумий ер майдони 5,43 гектардан иборат эканлиги, шундан 4,4 гектар қисмини томорқа ерлар, 0,22 гектар қисмини сув ости ерлари, 0,01 гектар қисмини йўллар, 0,8 гектар қисмини ижтимоий ховли, кўча ва майдонлар ташкил этиши ҳамда 9307-контурнинг умумий ер майдони 3,42 гектардан иборат эканлиги, шундан 1,65 гектар қисмини боғлар, 1,34 гектар қисмини токзорлар, 0,32 гектар қисмини сув остидаги ерлар, 0,11 гектар қисмни йўллар ташкил этиши аниқланди.

Видео лавҳада кўрсатилган ер майдони Қўштепа туман ҳокимининг 2015 йил 18 декабрдаги 1095-сонли қарори билан “Сармазор Эшонгузар” ММТП ҳудудидаги “Ахмаджон хожи ота” номли фермер хўжалиги раҳбари Р.Мўйдиновга боғдорчилик йўналишида узоқ муддатли ижара шартномаси асосида фойдаланиш учун ажратиб берилган.

Ўз навбатида, туман ҳокимлиги ҳамда “Ахмаджон хожи ота” номли фермер хўжалиги (раҳбари Р.Мўйдинов) ўртасида узоқ муддатли ижара шартномаси расмийлаштирилиб, ер участкасига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилганлиги маълум бўлди.

Муқаддам мазкур мазмунда йўлланган мурожаатларни ўрганиш давомида “Ахмаджон хожи ота” номли фермер хўжалиги раҳбари Р.Мўйдинов томонидан боғ майдонининг атрофи ўзбошимчалик билан мукаммал девор тўсиқ билан ўралиб, аҳоли ҳамда фермер хўжалиги ўртасидаги мавжуд махаллий йўлни темир тўсиқлар билан тўсиб олинганлиги, шунингдек, ваколатли органларнинг рухсатисиз ўзбошимчалик билан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонининг 88 кв.м қисмига бино-иншоотлар қуриб олинганлиги аниқланган.

Бу билан “Ахмаджон хожи ота” номли фермер хўжалиги раҳбари Р.Мўйдинов томонидан Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 32 ва 91-моддалари талаблари бузилган.

Шу сабабли, Кадастр агентлиги Қўштепа тумани бўлими томонидан “Ахмаджон хожи ота” номли фермер хўжалиги раҳбари Р.Мўйдиновга нисбатан 2021 йил 22-декабрда маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомалар расмийлаштирилиб, МЖтКнинг 68-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик содир этганликлари учун шу куннинг ўзида маъмурий иш қўзғатилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 (беш) баравари миқдорида жарима қўлланилди.

Бундан ташқари, “Ахмаджон хожи ота” номли фермер хўжалиги раҳбари Р.Мўйдинов томонидан ўзбошимчалик билан фермер хўжалиги ер майдонининг атрофи мукаммал девор тўсиқ билан ўралиб бунинг натижасида аҳоли ҳамда фермер хўжалиги ўртасидаги мавжуд маҳаллий йўлни темир тўсиқлар билан тўсиб олинганлиги, шунингдек, ваколатли органларнинг рухсатисиз ўзбошимчалик билан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонининг 88 кв.м қисмига қурилган бино-иншоотларни мажбурий тартибда буздириш ҳақида Кадастр агентлиги Қўштепа тумани бўлими томонидан 2021 йил 22-декабрда Марғилон туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси киритилган бўлиб, суднинг 2022 йил 24-март кунги ажримига асосан даъво қайтарилган ҳамда Марғилон туманлараро иқтисодий судига такроран 2022 йил 15-апрел куни ушбу мазмундаги даъво ариза киритилган бўлиб, Иқтисодий суднинг 2022 йил 19-аперл кунги ажримига асосан рад қилинган.

Шунингдек, Кадастр агентлиги туман бўлимнинг 2022 йил 2-августдаги 07/01-363-сонли “Ахмаджон хожи ота” номли фермер хўжалиги томонидан қурилган ўзбошимча қурилмаларни буздириш юзасидан Марғилон тумарлараро иқтисодий судига қайтадан даъво ариза киритилганлигини маълум қиламиз.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram