Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ХАЛҚЛАР ДЎСТЛИГИ КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАНТАНАЛИ ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ
2022-08-02 21:47:08 267
Мамлакатимизда 30 июль – Халқлар дўстлиги куни сифатида кенг нишонланади. Ушбу сана муносабати билан бугун Қўштепа туманидаги Маданият марказида байрам концерт дастури ташкил этилди.
Миллатлараро дўстлик намуналари акс этган тадбирда туманимизда истиқомад қилиб келаётган турли миллат вакиллари жам бўлдилар.
Тадбир иштирокчилари учун туман ахборот-кутубхона маркази ходимлари ва ҳунармандлар томонидан ярмарка ташкил этилди.
Шунингдек, тадбирда сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари ҳамда тегишли идораларнинг масъуллари иштирок этдилар.
Тадбирда сўз олган туман ҳокими И.Новиков барча иштирокчиларини байрам билан самимий табриклади.
Концерт дастури давомида туман Маданият уйи санъаткорлари томонидан дўстлик, бирдамликни мадҳ этувчи куй ва қўшиқлар ижро этилди.