Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ТАНИШТИРУВ
2022-08-02 17:10:04 164
Хакимов Мирзохид Миродилджанович Қўштепа тумани “Шаҳартепа” маҳалла фуқаролар йиғинидаги тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчиси лавозимига тайинланди.
Мирзохид Хакимов 1979 йилда Марғилон шаҳрида туғилган. 2007 йили Фарғона политехника институтини тамомлаган.
Меҳнат фаолиятини 1997 йилда Қўштепа тумани “Матлуботсавдо” ҳиссадорлик жамияти бошқаруви қандолат цехида ишчиликдан бошлаган. Фаолияти давомида Қўштепа тумани “Матлуботсавдо” ҳиссадорлик жамиятида турли вазифаларда шунингдек, Фарғона вилояти Ер ресурслари ва Давлат кадастр бошқармаси Ердан оқилона фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш шўъбаси бошлиғи, Қўштепа тумани Ер ресурслари ва Давлат кадастри бўлими бошлиғи, “Ўздаверлойиҳа” институти Фарғона филиали директори, Қўштепа тумани ҳокимлигида бош мутахассис, Қўштепа тумани Қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими бошлиғи, Фарғона вилояти Ер ресурслари ва Давлат кадастри бошқармасида Девонхона мудири, Фарғона вилояти Ер ресурслари ва Давлат кадастр бошқармасининг Қўштепа тумани бўйича бўлим бошлиғи, Фарғона вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг Қўштепа тумани инспекцияси бошлиғи, Фарғона вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиқ ўринбосари каби турли лавозимларда ишлаган.
Оилали, турмуш ўртоғи – уй бекаси, уч нафар фарзанди бор.