Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 140 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДА ТАРҚАТИЛГАН ХАБАРГА МУНОСАБАТ

×

 2022-07-29 16:44:46    99

PDF юклаш
Чоп этиш



Ижтимоий тармоқлар орқали – “Cув тўплаш резервуарларига кўз тиккан ким?” сарлавҳали танқидий мурожаат эълон қилинган эди.

Ушбу мурожаатда: – “Фарғона вилояти Қўштепа туманидан ёзмоқдамиз. Қумтепа МФЙдаги сув тўплаш резервуарлари йўқ қилинмоқда. Ҳудуддаги боғчага сув берилмапти. 10 сотих ерни ҳам ноқонуний эгаллаб олинган. Ҳурматли Президентимиз сув таъминотини яхшилаш бўйича қанча жон куйдирсалар-да, айрим мансабдорлар давлат мулкини талон-торож қилмоқда. Ҳолатга эътибор қаратишларини сўраймиз”  – дея шикоят қилинган. 

Ушбу мурожаатда тилга олинган сув минораси собиқ “Намуна” ширкат хўжалигига қарашли бўлиб, 2007 йилда фуқаро томонидан ширкат хўжаликларининг тугатиш комиссиясидан сотиб олганлиги ва ҳозирда сув минораси фойдаланишга яроқсиз бўлиб қолганлиги сабабли, Қумтепа МФЙ ҳудудида яшовчи аҳоли хонадонларида ичимлик суви таъминотини яхшилаш мақсадида “Фарғона сувтаъминоти” МЧЖ Қўштепа тумани бўлими томонидан 25 м3 сув минораси ўрнатилган.

Мазкур ҳудуддаги ичимлик суви қувурларининг материали металлдан бўлиб, собиқ ширкат хўжаликлари даврида тортилган. Ушбу металл сув қувурлари узоқ (40-45) йиллар фойдаланилганлиги сабабли эскириб фойдаланишга яроқсиз холатга келиб қолган.

Ҳозирда бўлим томонидан ичимлик суви қувурларида таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Таъмирлаш ишлари якунланганидан сўнг ичимлик суви таъминоти яхшиланишини маълум қиламиз.

Шунингдек, ичимлик суви иншооти ҳудудида хеч қандай талон-тарожлик бўлмаганлигини ҳам билдирамиз.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram