Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҚЎШТЕПА ТУМАНИДА “САХОВАТ ВА КЎМАК” ЖАМҒАРМАСИ МАБЛАҒЛАРИНИНГ ЙЎНАЛТИРИЛИШИ ТЎҒРИСИДА ҲИСОБОТ
2022-07-28 22:26:50 208
2022 йил 1 январ ҳолатига “Саховат ва кўмак" жамғармаси ҳисоб рақамида 4 млн 779 минг 200 сўм қолдиқ маблағ мавжуд эди. 2022 йилнинг ўтган 6 ойи давомида “Саховат ва кўмак" жамғармаси ҳисоб рақамига 479 млн 389 минг 900 сўм маблағ келиб тушди. Шу ўтган 6 ой домида Халқ депутатлари Қўштепа туман Кенгаши қарорлари асосида 992 та оилаларга 376 млн 422 минг сўм маблағ сарфланди.
Жумладан “Саховат ва кўмак" жамғармаси маблағлари маҳаллаларда ташкил этилган “Темир дафтар”, “Ёшлар дафтари”, шунингдек, “Аёллар дафтари”га рўйхатга олинган фуқароларнинг моддий ва маънавий қўллаб- қувватлашга хизмат қилмоқда. Шу давр мобайнида ижтимоий химояга мухтож, кўп фарзандли оилаларга, ногиронлиги бўлган шахсларга ва ёлғиз қариялар каби эҳтиёжманд 310 та оилаларга озиқ-овқат, 678 та оилаларга ун маҳсулотлари учун жами 356 млн 422 минг сўм, 4 нафар фуқароларга соғлиғини тиклаш йўлида фойдаланишлари учун 20 млн сўм маблағ ажратилди.
2022 йил 1 июль ҳолатига кўра “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисоб-рақамида туман бўйича қолдиқ маблағ 107 747 100 сўмни ташкил қилади.