Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҚАРЗДОР ОТА 18 МИЛЛИОН СЎМ АЛИМЕНТ ТЎЛАДИ
2022-07-28 10:38:12 123
Фуқаролик ишлари бўйича Марғилон туманлараро судининг 2015 йил 27 апрел кунги суд буйруғига асосан қарздор Қ.Ж.дан ундирувчи Қ.С. фойдасига 2 нафар вояга етмаган фарзандларининг моддий таъминоти учун иш ҳақи ва бошқа даромадларидан 1/3 қисм миқдорда алимент ундирилиши белгиланган.
Бюронинг Қўштепа тумани бўлими томонидан қарздорга вояга етмаган 2 нафар фарзандларининг моддий таъминотини таъминлашдан бўйин товлаши жавобгарликни келтириб чиқариши мумкинлиги тушунтирилгач, қарздор томонидан жами 18.433.000 сўм алимент пуллари тўлиқ ундирувчи пластик картасига ўтказиб берилди.