Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
“ҲОКИМ ВА БИТИРУВЧИЛАР УЧРАШУВИ” ЎТКАЗИЛДИ
2022-07-27 15:36:50 169
Қўштепа туманидаги 19-умумий ўрта таълим мактабида 19,39,48-мактабларнинг битирувчи ёшлари иштирокида “Ҳоким ва битирувчилар учрашуви” бўлиб ўтди. Унда тумандаги масъул идораларнинг раҳбарлари ҳам иштирок этишди.
Тадбирда сўз олган туман ҳокими Илёсбек Новиков ёшларга берилаётган имконият ва имтиёзлар ҳақида гапириб ўтди.
Ўз навбатида битирувчилар ҳам юртимизда ёшлар учун яратилаётган имкониятлардан мамнун эканликларини таъкидлаб ўтишди.
Учрашув давомида битирувчи ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олдилар.