Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
АЛИМЕНТ ТЎЛОВЧИНИ ЧЕТГА ЧИҚИШИ УЧУН ҚЎЙИЛГАН ЧЕКЛОВНИ ҚАНДАЙ ҚИЛИБ ОЛИБ ТАШЛАШ МУМКИН?
2022-07-27 14:49:23 201
САВОЛ:
Алимент тўловчи четга чиқиши учун алимент қарздорлигини қанча қисмини тўласа унга қўйилган тақиқ олиб ташланиши мумкин ?
Ушбу саволга Мажбурий ижро бюроси Қўштепа тумани бўлими бошлиғи, адлия маслаҳатчиси Ш.Султонов жавоб беради.
ЖАВОБ:
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 октябрь кунги 808-сон қарори билан тасдиқланган низомга асосан, алиментларни олдиндан тўлаш бола вояга етгунига қадар ҳар қандай давр учун, бироқ беш йилдан кам бўлмаган муддатга амалга оширилади.
Агар алимент тўловчининг фарзанди 18 ёшга тўлиши учун 5 йилдан кам муддат қолган бўлса ўша қолган муддат учун алимент қарздорлигини бирйўла тўлайди ва шу йўл билан ўзига қўйилган тақиқдан қутилиши мумкин.