Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
НАВБАТДАГИ СЕССИЯ БЎЛИБ ЎТДИ
2022-07-26 22:36:39 112
Бугун халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги 54-сессияси бўлиб ўтди.
Сессияда халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, тегишли ташкилотлар, идора ва корхоналар раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.
Сессия ишига туман ҳокими Илёсбек Новиков раислик қилди.
Сессияда дастлаб сектор раҳбарлари Қўштепа туманида “Темир дафтар”га киритилган фуқаролар билан ишлаш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан ахборот бердилар.
Ундан сўнг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил
8 январь кунги “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4102-сонли қарори ижросини таъминлаш юзасидан 2022 йил 6 ойи давомида туман ҳокими, туман прокурори, ИИБ бошлиғи, ДСИ бошлиғи томонидан амалга оширилган ишлар тўғрисида ҳам сектор раҳбарларининг ахборотлари тингланди.
Сессия давомида Жиноят ишлари бўйича Қўштепа тумани суди, Марғилон туманлараро фуқаролик ва иқтисодий судлари ҳамда Фарғона туманлараро маъмурий суди раислари фуқаролар ҳуқуқлари ва эркинликларини, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини суд йўли билан ҳимоя қилишни амалга оширишга доир фаолияти борасида 2022 йил 6 ойи мобайнидаги фаолиятлари якунлари юзасидан ахборот бериб ўтишди.
Шунингдек, Қўштепа тумани прокурори Ф.Исмоиловнинг “2022 йилнинг
6 ойида қонунийлик ахволи ҳамда жиноятчиликка қарши кураш ҳолати тўғрисида”ги, туман ички ишлар бўлими бошлиғи Ш.Мавлоновнинг “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш” соҳасида туман ички ишлар бўлими томонидан 2022 йил 6 ойида олиб борилган ишлар тўғрисида”ги ҳисоботилари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қўштепа туманидаги Халқ қабулхонаси томонидан секторлар ва ҳудуддаги ташкилот раҳбарларининг аҳоли мурожаатлари ва муаммолари билан ишлаш ҳолати юзасидан ахбороти, Қўштепа тумани ҳокимлиги молия бўлими мудири И.Акбаровнинг туман маҳаллий бюджетининг 2022 йил II чорак ижроси юзасидан ҳисоботи ҳам тингланди.
Сессия давомида кун тартибидаги бошқа масалалар ҳам муҳокама этилиб, ушбу масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.