Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ФУҚАРОЛАР ҚАБУЛИ – ХАЛҚ БИЛАН ОЧИҚ МУЛОҚОТ
2022-07-26 20:43:38 112
Халқ билан очиқ мулоқотни мунтазам йўлга қўйган Қўштепа тумани ҳокими И.Новиков ҳафтанинг сешанба кунлари туман Халқ қабулхонасида ўзининг фуқаролар қабулини ўтказиб келмоқда.
Бугун бўлиб ўтган навбатдаги қабулда ҳоким ўринбосарлари ҳамда тумандаги идора ва ташкилот раҳбарлари иштирок этишди.
Қабул чоғида туман ҳокими томонидан фуқароларнинг мурожаатлари бирма-бир тингланди. Очиқ ва самимий мулоқот тарзида кечган қабулда уй-жой, моддий ёрдам, банк, бандлик, тадбиркорлик, электр таъминоти билан боғлиқ ва шу каби бошқа масалаларга оид мурожаатлар кўриб чиқилди.
Қабул давомида барча мурожаатлар тегишли тартибда рўйхатга олиниб, ечими осон бўлган мурожаатлар жойида ҳал этилди. Айрим мурожаатларга ҳуқуқий маслаҳат ва тушунчалар берилди. Муддат талаб этилувчи мурожаатлар эса ҳал этиш учун тегишли мутасаддиларга бириктирилиб, назоратга олинди.