Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Fevral 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 148 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҲАЖ – 2022

×

 2022-07-22 11:26:52    191

PDF юклаш
Чоп этиш



Ҳаммани бу саодатга мушарраф қилсин!

 Бундан бир ой аввал 59 нафар тумандошларимиз Ҳаж амалларини бажариш учун Саудия Арабистонига жўнаб кетган эдилар. Улар муборак Ҳаж зиёратини адо этиб, Ватанимизга эсон-омон қайтиб келдилар.



Бугун туман ҳокимлигида зиёратчиларни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Маросимда туман ҳокими И.Новиков ва сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, ҳуқуқ-тартибот ҳамда масъул идораларнинг ходимлари, шунингдек, зиёратчиларни кутиб олиш учун келган оила аъзолари, яқинлари иштирок этишди.



Мана шундай саодатли дамларда Ҳаж амалларини адо этган юртдошларимиз бугунги дориломон кунлар учун шукроналар айтиб, Яратгандан юртимизга тинчлик, халқимизга фаровонлик сўраб, хайрли дуолар қилдилар.



– Шу кунларга етказганига Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин. Ҳаж зиёратида ибодат амалларини тўкис адо этдик, – дейди Қўштепа тумани бош имом-хатиби Абдуҳошим Аҳмадалиев. – У ерда бизга юқори даражада хизмат кўрсатилди. Шинам меҳмонхоналарга жойлашдик, автобуслар хизматимизда бўлди. Ҳаммани бу саодатга мушарраф қилсин. Бизларга шундай қулайликлар яратиб берган давлатимиз раҳбаридан миннатдормиз.





Бу йил ҳаж сафаридан қайтган тумандошларимизнинг ибодатларини Яратганнинг ўзи қабул айласин. Ҳаж сафарини ният қилган барча мўмин мусулмонларга Аллоҳ-таола насиб қилсин!


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram