Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
“ҲОКИМ ВА БИТИРУВЧИЛАР УЧРАШУВИ” ЎТКАЗИЛДИ
2022-07-20 23:06:34 234
Қўштепа туманидаги 6-умумий ўрта таълим мактабида 2-6-32 ҳамда 42-мактабларининг 100 нафардан зиёд битирувчи ёшлар иштирокида “Ҳоким ва битирувчилар учрашуви” бўлиб ўтди. Унда тумандаги масъул идораларнинг раҳбарлари ҳам иштирок этишди.
Тадбир аввалида туман ҳокими Илёсбек Новиков, туман прокурори Фарходжон Исмоиловлар ёшлар учун яратилаётган имкониятлар ҳақида гапириб ўтишди.
Учрашувда битирувчилар юртимизда ёшлар учун яратилаётган имкониятлардан мамнун эканликларини таъкидлашди. Олий таълим муассасалари битирувчилари асосан ишга жойлашиш, тадбиркорлик билан шуғулланиш каби масалаларда мурожаат қилишди. Туман ҳокими ҳар бир мурожаат юзасида батафсил тушунча ва тавсиялар берди.