Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҚЎШТЕПА ТУМАНИ ҲОКИМИ ИЛЁСБЕК НОВИКОВНИНГ ИЙД ҚУРБОН ҲАЙИТИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТУМАН АҲЛИГА БАЙРАМ ТАБРИГИ
2022-07-09 05:17:28 192
Ҳурматли юртдошлар!
Азиз биродарлар!
Барчангизни ва оила аъзоларингизни ислом уммати томонидан кенг нишонланаётган улуғ ва муборак айём – Ийд Қурбон ҳайит байрами билан чин қалбимдан самимий табриклайман.
Бугунги Ийд Қурбон ҳайити байрамида Яратгандан Сизга ва оилангизга соғлик-омонлик, тинчлик-хотиржамлик ва икки дунё саодатидан насиб этишини сўрайман.
Фазилатли дамларда элу юртимиз ҳақига қилган эзгу ният ва тилакларимиз ижобат бўлсин! Хонадонларимиздан файзу барака ва осойишталик аримасин.
Яна бир бор муборак қурбон ҳайити билан барчангизни муборакбод этаман.
Ийд Қурбон ҳайити барчага муборак бўлсин!