Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ХАЙРЛИ ТАДБИРЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА
2022-07-08 15:29:02 115
Қўштепа туманида Қурбон ҳайити арафасида хайрли ишларнинг кўлами кенгаймоқда. Бугун ҳам мана шундай хайрли тадбирлар жойларда давом этмоқда.
Қўштепа тумани ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси М.Мўйдинова, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари Д.Ғаниев, туман Маърифат тарғиботчилар гуруҳи раҳбари Д.Юсупова, туман ҳокимлиги Болаларни ҳимоя қилиш шўбаси бош мутахассиси И.Исақовлар Қурбон ҳайити муносабати билан Баландмасжид маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Сардорбек Жўрахонов ва Мубинахон Жўрахоноваларнинг хонадонларида бўлишиб, уларнинг ҳолидан хабар олдилар.
Болажонларга байрам туҳфаси ўлароқ китоблар, озиқ-овқат маҳсулотлари ва турли ҳил совғалар берилди.