Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
#ИНСОН_ҚАДРИ_УЧУН
2022-07-06 18:10:23 139
Қурбон ҳайити арафасида эҳтиёжманд оилаларга беғараз буғдой тарқатилди
Қўштепа туманида Қурбон ҳайити арафасида хайрли ишларнинг кўлами кенгаймоқда. Жорий йилги ғалла мавсумини юқори даражада уюшқоқлик билан ўтказиб, улкан хирмон уйган қўштепалик фермерлар ҳамда ғаллачилик кластер корхоналари томонидан мавжуд 51 та маҳаллалардаги эҳтиёжманд ва кам таъминланган оилаларга буғдой, сомон боғламлари тарқатилиб, такрорий экин экиш учун ер майдонлари ажратиб берилди.
Бугун тумандаги “Бахт Йўлдош Охун” ММТПда икки минг қирқ бешта оилага 100-150 килограммдан буғдой беғараз тарқатилди. Шу муносабат билан халқ олдига файзли дастурхон ёзилиб, иссиқ овқат тортилди.
Тадбирда сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари ва масъул идораларнинг раҳбарлари иштирок этишди.
Жараёнда иштирок этган туман ҳокими Илёсбек Новиков сўз олиб, тадбир иштирокчиларини яқинлашиб келаётган Қурбон ҳайити билан самимий табриклади. Шунингдек, саховатпеша фермерлар ҳамда ғаллачилик кластерларига миннатдорлик билдирди.
Фуқаролар ҳам бундай ғамхўрлик ва давомли эътибордан мамнун эканликларини билдиришди.
Тадбирдан сўнг буғдойлар ҳар бир маҳалла учун ажратилган юк машиналари ёрдамида хонадонларга элтиб берилди.