Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Fevral 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728  

Янгиликларга обуна бўлиш

Хозир сайтда 160 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҚЎШТЕПА ТУМАН ДАВЛАТ СОЛИҚ ИНСПЕКЦИЯСИ ТОМОНИДАН “СОЛИҚЧИ - КЎМАКЧИ” ТАМОЙИЛИ АСОСИДА АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН ИШЛАР

×

 2022-07-06 07:43:41    161

PDF юклаш
Чоп этиш

Тадбиркорлик субъектларининг солиқ юкини камайтириш ва бизнес юритишни соддалаштириш мақсадида Президентимизнинг 2022 йил 28 июндаги ПФ-162-сон фармони билан солиқ маъмуриятчилигига қатор ўзгартиришлар киритилди.

Хусусан, 2022 йил 1 июлдан фойдаланилмаётган кўчмас мулк объектларига таъсирчан солиқ механизмини қўллаш бекор қилинди. Шунингдек, ҚҚС маъмуриятчилиги соддалаштирилиб, мажбурий равишда ҚҚС тўловчиси сифатида эътироф этиладиган тадбиркорлик субъектларига ҚҚС гувоҳномаси солиқ хавфи даражасига аниқлик киритилмасдан автоматик равишда берилиш амалиёти йўлга қўйилмоқда.

Бундан ташқари, юқоридаги фармон билан 2023 йил 1 мартга қадар ҳисобварақ-фактураларда ёки назорат-касса техникаси чекларида товарлар (хизматлар) идентификация кодлари (МХИК)ни нотўғри акс эттирганлик учун молиявий жарима қўлланилмаслиги белгилаб қўйилди.

Албатта, бу каби ўзгаришлар тадбиркорларга қўшимча имкониятлар яратади. Шу ўринда тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида “Солиқчи-кўмакчи” тамойили асосида Қўштепа туман ДСИ ходимлари томонидан амалга оширилаётган ишларга тўхталиб ўтмоқчиман.

Айни пайтда мунтазам равишда тадбиркорлар билан турли очиқ мулоқот ва учрашувлар ташкил этилмоқда, муаммолар ўрганилиб ижобий ҳал этиш чоралари кўрилмоқда. Шунингдек, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун муҳим бўлган қатор йўналишларни белгилаб олган ҳолда амалий ёрдамлар кўрсатилмоқда.

Хусусан, 2022 йил 1-ярмида Қўштепа туман ДСИ томонидан 980 та тадбиркорлик субъектларини қийнаётган муаммолари ўрганилди. Мазкур жараён давомида кўмаклашиш зарур бўлиган 610 та тадбиркорлик субъектларига дастлабки бухгалтериясини юритиш, қулай солиқ режимини танлаш, солиқ имтиёзлари ва уларни қўллаш тартибини тушунтириш, ортиқча ҚҚС тўловларини қайтариш каби масалалар юзасидан амалий ёрдамлар кўрсатилди.

Қўштепа туман давлат солиқ инспекцияси ходимлари тадбиркорга маслаҳатчи, кўмакчи ва яқин ҳамкор сифатида ўз фаолиятларини давом эттирмоқдалар. Тадбиркорлар ўзларини қийнаётган масалалар юзасидан  73-425-16-56 (Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш шўъбаси) рақами орқали мурожаат қилишлари мумкин.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram