Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ЖАРАЁН
2022-07-04 17:32:59 176
Қўштепа тумани ҳокимлигининг йиғилишлар залида аппарат ходимлари учун Кониституцивий ислоҳотлар мавзусида тарғибот тадбири ўтказилди. Тадбирда туман ҳокими И.Новиков раҳбарлигида ҳоким ўринбосарлари, бўлим бошлиқлари ҳамда барча аппарат ходимлари иштирок этишди.
Тадбирда туман ҳокимининг маслаҳатчиси М.Мўйдинова сўзга чиқиб, жамиятимизнинг сиёсий, иқтисодий-ижтимоий ва маданий ҳаётида рўй берган туб ўзгаришлар асосий Қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни тақазо этаётганлиги, муҳокамага қўйилган қонун лойиҳасида “Инсон манфаатлари ҳамма нарсадан устун” деган ғоя асосида фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва манфаатлари юқори ўринга қўйилганини эътироф этди. Лойиҳа бўйича батафсил тушунтиришлар бериб, ўз муносабатини билдирди.
Шунингдек, муҳокамада сўзга чиққанлар Конституцияга киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар ҳақида ўз фикр ва мулоҳазаларини билдириб, бундай ислоҳотлар инсон манфаати, давлатимиз равнақига хизмат қилишига ишонч билдирдилар.