Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
#БРИФИНГ
2022-07-02 18:08:02 127
Бугун Қўштепа тумани ҳокимлигида туманимизда фаолият олиб бораётган блогерлар билан мулоқот ўтказилди. Тадбирда сектор раҳбарлари, туман ҳокимлигининг масъул ходимлари ҳамда блогерлар Олимжон Хайдаров, Улуғбек Пўлатов, Сардор Ориповлар иштирок этишди.
Шунингдек, тадбир давомида “Қўштепа туманида ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли бандлигини таъминлаш” масалаларига бағишланган брифинг ҳам ўтказилди.
Брифингда Қўштепа тумани ҳокими Илёсбек Новиков томонидан “Қўштепа туманида ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли бандлигини таъминлаш” борасида олиб борилаётган ишлар ҳақида батафсил маълумот берилди.