Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ЖАРАЁН
2022-07-02 08:21:18 190
Хумдон маҳалла фуқаролар йиғинида “Жаҳолатга қарши – маърифат” шиори остида профилактик суҳбат ташкил этилди. Унда туман тарғибот гуруҳи раҳбари Д.Юсупова, туман бош отинойиси М.Ўрмонова, Дин ишлари бўйича қўмитанинг Қўштепа тумани вакили С.Нуриддинов ҳамда маҳалла фаоллари ва тарғибот гуруҳи аъзолари, диний таълим беришга мойиллиги бўлган шахслар иштирок этишди.
Суҳбат давомида маҳаллада ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, оммавий маданиятни ҳамда ноқонуний диний сабоқ бериш ҳолатларини олдини олиш, маҳаллаларда ҳушёрлик ва огоҳликни кучайтириш, вояга етмаганларни диний сабоқ олиш мақсадида ноқонуний равишда Миср Араб Республикасига чиқиб кетишини олдини олиш, шунингдек, ижтимоий-сиёсий жараёнларга диний тус берилиши, сохта ғояларни асл диний қадриятлар сифатида талқин қилиниши, аҳоли орасида носоғлом ақида сингдирилишини олдини олиш, миллий ва диний қадриятларга ҳурматни янада ошириш, ёшлар таълим-тарбиясига жиддий эътибор қаратиш ҳамда жамиятда “Жаҳолатга қарши – маърифат” деган улуғвор ғоя асосида диннинг инсонпарварлик, эзгулик ва тинчлик каби фазилатларини ҳамда диний бағрикенглик руҳини кенг тарғиб қилиш, ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлиги, қонун устуворлигини таъминлаш бўйича тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилди.
Шунингдек, иштирокчиларга аҳоли орасида мутаассибликни олдини олиш юзасидан видеоролик намойиш этилиб, ажрим ёқасидаги бир оиланинг муаммолари ўрганилиб, уларни муросага келтириш чоралари кўрилди.
Тадбир сўнгида маҳалладаги фаол тарғибот гуруҳи аъзолари туман ҳокимининг эсдалик совғалари билан тақдирландилар.