Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ ГЕРБИ ҚАБУЛ ҚИЛИНГАН КУННИНГ 30 ЙИЛЛИГИ
2022-07-01 16:52:23 235
Жорий йилнинг 1-июл куни Қўштепа туманидаги Маданият марказида Ўзбекистон Республикаси Давлат Герби қабул қилинганлигининг 30 йиллиги муносабати билан “Оламни маҳлиё айлаган диёр” шиори остида тантанали тадбир ташкил этилди. Ушбу тадбирда сектор раҳбарлари, туман Адлия бўлимининг мутасаддилари, барча ташкилот ва муассасаларнинг масъул ходимлари, хотин-қизлар ва ёшлар вакиллари иштирок этишди. Тадбирни туман ҳокими И.Новиков очиб берди ва ундан сўнг Давлат Мадҳияси янгради.
Тадбир давомида давлатимиз рамзи бўлган Давлат Гербининг яратилиш тарихи ва ўрни тўғрисида туман Адлия бўлимининг масъул ҳодими И.Зокировнинг маърузаси эшитилди.
Шунингдек, тадбирда туман ҳокими И.Новиков 27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари кунида “Меҳнат шуҳрати” ордени билан тақдирланган устоз журналист Х.Каримовани кўп йиллик самарали меҳнатлари туфайли эришган мукофот билан табриклаб, эсдалик совғаларини топширди.
Тадбир давомида туман Маданият уйи санъаткорларининг Она ватанимизни улуғловчи куй ва қўшиқлари, мактабгача таълим ташкилотларидаги иқтидорли ва истеъдодли тарбияланувчиларнинг бадий чиқишлари, ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчилари томонидан айтилган Она юртимизни улуғловчи шеърлари иштирокчиларга кўтаринки руҳ бахш этди.