Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
КОНСТИТУЦИЯВИЙ ҚОНУН БЎЙИЧА ОЧИҚ МУЛОҚОТЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА
2022-06-28 19:03:55 157
Қўштепа туманида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Шерзод Рахимовнинг “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун лойиҳасини умумхалқ муҳокамасига қўйиш бўйича тадбирлар ўтказиши режалаштирилган.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Шерзод Рахимов иштирокидаги навбатдаги очиқ мулоқотлар бугун Қизилариқ, Қамиштепа, Намуна, Қумтепа ва Қийқи маҳаллаларида ўтказилди. Унда маҳалла фаоллари ҳамда Халқ депутатлари Қўштепа туман Кенгаши депутатлари иштирок этишди.
Тадбир давомида биринчи ўқишда қабул қилинган конституциявий қонун лойиҳаси ҳақида атрофлича маълумот берилди.