Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
КОНСТИТУЦИЯВИЙ ҚОНУН БЎЙИЧА ОЧИҚ МУЛОҚОТЛАР БЎЛИБ ЎТМОҚДА
2022-06-28 06:40:33 183
Мамлакатимизда 25 июндан бошлаб 5 июль кунига қадар “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий қонуни лойиҳасининг умумхалқ муҳокамасига старт берилди.
Шу муносабат билан Қўштепа туманида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Шерзод Рахимовнинг “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун лойиҳасини умумхалқ муҳокамасига қўйиш бўйича Қўштепа туманида тадбирлар ўтказиши режалаштирилган.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Шерзод Рахимов иштирокидаги навбатдаги очиқ мулоқот Янги дўкон маҳалласида ўтказилди. Унда маҳалла фаоллари ҳамда Халқ депутатлари Қўштепа туман Кенгаши депутати Сойибжон Турсуновлар иштирок этишди.
Тадбир давомида биринчи ўқишда қабул қилинган конституциявий қонун лойиҳаси ҳақида атрофлича маълумот берилди.