Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш

Хозир сайтда 186 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

БАЙРАМ МУБОРАК!

×

 2022-06-27 16:03:08    144

PDF юклаш
Чоп этиш

ЖУРНАЛИСТ - ЖАМИЯТ ТАҚДИРИГА ДАХЛДОР ИНСОН

Бугун юртимизда оммавий ахборот воситаларига эътибор ҳар қачонгидан ҳам ўзгача. Эндиликда давлат идоралари ОАВ вакиллари учун ёпиқ эмас. Аксинча, улар билан ҳамкорлик қилишга интилмоқдалар. Сабаби, оммавий ахборот воситаларининг жамият ривожида муҳим аҳамиятга эга эканлиги вақт синовидан ўтган ҳақиқатдир!

27 июнь – матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан Қўштепа тумани ҳокимлигида тадбир ташкил этилди. Унда туманимизда фаолият кўрсатаётган журналистлар ва соҳа фахрийлари қатнашди.

Туман ҳокими Илёсбек Новиков соҳа вакилларини касб байрами билан қутларкан,  – Авваламбор, туманимизда фаолият кўрсатаётган сиз журналистлар ва соҳа фахрийларини 27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни билан самимий табриклайман.

Ижод аҳли, айниқса, журналистлар рўй бераётган воқеликка теран кўз билан боқиб, уни ўз ҳаёти ва турмуши билан чамбарчас тасаввур этиб фикрлайдиган жонкуяр инсонлар, қалби қайноқ кишилардир.

Яратувчанлик ва фаровонликни ҳар қадамда таъмин этиш учун зарур бўлган давлат бошқаруви ҳамда халқ ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни айнан мана шу касб эгаларидаги жонкуярлик ва фидойилик тимсолида кўрамиз десам, айни ҳақиқатни айтган бўламан – деди. 

Шунингдек, туман ҳокими ва сектор раҳбарлари мамлакатимиз ҳаётида катта ўзгаришлар кечаётганини, уларнинг мазмун-моҳиятини халққа, кенг жамоатчиликка тўғри, холис етказишда журналистларнинг ўрни катталигини ҳам таъкидлаб ўтишди. 

Тадбирда сўз олган соҳа ходимлари ҳам ўзларига кўрсатилган ҳурмат ва эътибор учун чексиз миннатдорчиликларини билдиришди.

Ўзаро мулоқот руҳида кечган учрашувда соҳа фахрийлари, фаол журналистлар туман ҳокимининг ташаккурномалари ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram