Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
УСТОЗ ЖУРНАЛИСТ ХАТИЧАХОН КАРИМОВА “МЕҲНАТ ШУҲРАТИ” ОРДЕНИ БИЛАН ТАҚДИРЛАНДИ
2022-06-27 12:17:58 151
Хатичахон Каримова газета журналистикаси соҳасида қарийб эллик йилдан ортиқ иш тажрибасига эга. Бу фақат сўзда айтилгандагина жўн ва осон туюлади. Аслида бу катта ва заҳматли меҳнат, изланиш, эл дарди билан яшаш демакдир. Мана шу меҳнатлар ўзининг самарасини кўрсатди, яъни “Ойдин” газетаси муҳаррири Хатичахон Каримова Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев фармонига кўра давлатимизнинг юксак мукофоти – “Меҳнат шуҳрати” ордени билан тақдирланди.
Давлатимизнинг юксак мукофоти билан устозимиз Хатичахон Каримовани Қўштепа тумани ҳокимлиги, туман аҳли ва шогирдлар номидан қутлаймиз!