Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Fevral 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 145 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

27 ИЮНЬ — МАТБУОТ ВА ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИ ХОДИМЛАРИ КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТУМАН ҲОКИМИНИНГ БАЙРАМ ТАБРИГИ

×

 2022-06-27 08:47:43    174

PDF юклаш
Чоп этиш



Ҳурматли матбуотимиз фидойилари!

Авваламбор, Сиз азиз журналистларни, матбаа ва нашриёт, телевидение, радио соҳасининг жонкуяр ижодкорларини, хусусан, туманимиздаги барча соҳа ходимларини, фахрийларни 27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни билан самимий табриклайман.

Ижод аҳли, айниқса, журналистлар рўй бераётган воқеликка теран кўз билан боқиб, уни ўз ҳаёти ва турмуши билан чамбарчас тасаввур этиб фикрлайдиган жонкуяр инсонлар, қалби қайноқ кишилардир.

Яратувчанлик ва фаровонликни ҳар қадамда таъмин этиш учун зарур бўлган давлат бошқаруви ҳамда халқ ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни айнан мана шу касб эгаларидаги жонкуярлик ва фидойилик тимсолида кўрамиз десам, айни ҳақиқатни айтган бўламан.

Ижод ва тафаккурнинг таъсирчан муҳитида шаклланиб, элу халқимизнинг манфаати, келажагини кўзлаб амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнини ёритишда муҳтарам Юртбошимиз Шавкат Мирзиёев таъкидлаганларидек, “Оммавий ахборот воситалари сўзда эмас, амалда “тўртинчи ҳокимият” даражасига кўтарилиши зарур. Бу — замон талаби, ислоҳотларимиз талаби” деган фикрларига монанд фаолият юритмоқдасиз.

Ҳар қандай касб эзгуликка хизмат қилар экан, шубҳасиз, халқ назарида улуғвор, жамият ҳаётида қадрлидир. Шу маънода, зиммангиздаги улкан ва заҳматли меҳнатни улуғлаб, шу касбдан қадр ва шараф топиб юрганингиз Сизга Яратганнинг иноятидир.

Сиз азизларни касб байрамингиз билан яна бир бор қутлар эканман, касбингиздан доимо барака топиб юринг, эл назаридан қолманг, дейман. Оилангиздан фаровонлик, дастурхонингиздан тўкин-сочинлик аримасин.

Барчангизга Ватанимиз равнақини, фарзандлар камолини кўриб яшаш насиб этсин.

Қўштепа тумани ҳокими                   И.Новиков


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram