Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
“ҲОКИМ ВА БИТИРУВЧИЛАР УЧРАШУВИ” БЎЛИБ ЎТДИ
2022-06-24 17:18:00 178
Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев бошчилигида жорий йилнинг 15 июн куни аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш ва мономарказлар фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида ўтказилган видиоселектор йиғилишида берган топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида Қўштепа туманида “Ҳоким ва битирувчилар учрашуви” бўлиб ўтди.
Тадбирда туман ҳокими ўринбосари Акмалжон Юсупов, туман халқ таълими бўлими мудири Зоиржон Тожибоев, Ёшлар агентлиги туман бўлинмаси раҳбари Абулқосим Абдумаликов, Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази раҳбари Мухамадали Эминов ҳамда тегишли идораларнинг раҳбарлари, шунингдек, мактаб, коллеж ва олий таълим муассасалари битирувчилари иштирок этишди.
Учрашувда сўз олган туман ҳокими Илёсбек Новиков юртимизда ёшлар учун яратилаётган кенг имкониятлар ҳақида гапириб ўтди. Ўз навбатида битирувчилар ҳам туманимизда ёшлар учун яратилаётган имкониятлардан мамнун эканликларини таъкидлаб ўтишди. Олий таълим муассасалари битирувчилари туман ҳокимига асосан ишга жойлашиш, тадбиркорлик билан шуғулланиш каби масалаларда мурожаат қилишди.
Тадбир давомида туман раҳбари томонидан ҳар бир мурожаат юзасидан батафсил тушунча ва тавсиялар берилди. Бундан ташқари, ташкилот раҳбарлари ҳам берилган саволларга атрофлича жавоб қайтаришди.
Албатта, бу каби тадбирларнинг ташкил этилиши ёшлар ўртасидаги муаммоларнинг ўз вақтида ечим топишига имконият яратади. Ишонамизки, битирувчилар янги ҳаётга қадам ташлаб, ўз имкониятларидан самарали фойдаланган ҳолда юртимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшадилар.