Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
# LIVE
2022-06-24 09:35:49 156
Навбатдаги “Сиёсий-маърифат соати” бўлиб ўтмоқда
Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан давлат фуқаролик хизматчилари учун навбатдаги сиёсий-маърифий ўқув соати бўлиб ўтмоқда.
Ушбу ўқув вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, шунингдек, барча туман, шаҳар ҳокимликлари масъул вакилларига мўлжалланган бўлиб, сиёсий-маърифат соатида Қўштепа тумани ҳокими И.Новиков, туман ҳокимининг ўринбосарлари ва аппарат ходимлари ҳам иштирок этишмоқда.
Спикерлар ўз маърузаларида Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш киритиш ва ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан Конституциявий комиссия аъзолари билан учрашувида илгари сурилган амалий таклифлар, ҳуқуқий саводхонлик (ҳафта давомида қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти)га тўхталиб ўтишмоқда.
Шунингдек, ўқув соатида Ўзбекистон ва хориждаги муҳим жараёнлар ҳақида ҳам маълумот берилади.