Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ИЖТИМОИЙ ЁРДАМГА МУҲТОЖ ОИЛАЛАРГА УН ТАРҚАТИЛМОҚДА
2022-06-23 21:19:38 202
Юртимизда ўзаро меҳр-оқибат, саховат каби эзгу фазилатлар улуғланади. Эҳтиёжманд кишилар, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари, жумладан, кам таъминланган оилалар давлат томонидан қўллаб-қувватланмоқда. Инсонпарварлик, меҳр-оқибат, саховат тадбирлари изчил давом эттирилмоқда.
Хусусан, Қўштепа туманида ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга ун тарқатиш учун “Маҳалла” хайрия жамоат фонди қошида ташкил этилган “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағлари ҳисобидан ижтимоий аҳволи оғир бўлган жами 652 та хонадонга 279 миллион 700 минг сўмлик ун маҳсулотлари тарқатилди. Эзгу саъй-ҳаракатлар давом этмоқда.