Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
“ҲЕЧ КИМ МЕҲР ВА ЭЪТИБОРДАН ЧЕТДА ҚОЛМАЙДИ!” ШИОРИ ОСТИДА МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ
2022-06-23 16:54:38 162
Қўштепа туманида “Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмайди!” шиори остида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.
Ушбу лойиҳани ташкил этишдан асосий мақсад “Ёшлар куни”ни муносиб кутиб олиш, ижодкор, китобхонлик йўналишига қизиқувчи ногиронлиги бор ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг хонадонларига қувонч улашиш эди.
Лойиҳа доирасида Қўштепа тумани ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси М.Мўйдинова, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси бош мутахассиси Б.Мамадалиев, туман ҳокимлиги Болаларни ҳимоя қилиш шўбаси бош мутахассиси И.Исақовлар Ўқчи маҳалласида яшовчи О.Зокиров ҳамда Янгиариқ маҳалласида яшовчи А.Рустамовларнинг хонадонларида бўлиб, уларнинг холидан хабар олдилар. 30 июн – Ёшлар куни билан уларни табриклаб, китоблар жамланмаси совға қилинди.