Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 224 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

#ТАШРИФ

×

 2022-06-23 16:40:46    148

PDF юклаш
Чоп этиш



Фарғона вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Ўринбоев Қўштепа туманидаги Шодлик маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси М.Саидова томонидан олиб борилаётган ишлар билан танишди. Шунингдек, маҳалладаги тадбиркорлар, ҳунармандлар, томорқачиларнинг хонадонларига ҳам ташриф буюрилди. 

Дастлабки манзил “Арф.Камол.Зиё” МЧЖ бўлди. МЧЖда 25 сотих ер майдонида иссиқхона қурилиб, 9 та ишчи ўрни яратлган. Иссиқхонага экилган помидордан тадбиркор А.Исроилов катта даромад олмоқда. Ташриф чоғида А.Ўринбоев тадбиркор билан ҳамсуҳбат бўлиб, унинг истиқболли режалари билан ўртоқлашди. 





Шунингдек, 159 нафар фуқароларни савзавотчилик йўналиши бўйича иш билан банд қилган “Боғи Бўстон” МЧЖ ҳамда ўз хонадонларида паррандачилик, асаларичилик йўналишлари билан шуғулланаётган фуқаролар томонидан олиб борилаётган иш жараёнлари билан ҳам танишилди. 


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram