Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
#СПОРТ
2022-06-22 20:52:48 172
Ёшлар ишлари агентлиги Қўштепа тумани бўлимининг ташаббуси билан “Ёшлар ойлиги” доирасида маҳаллалардаги ёшлар ўртасида спортнинг стол тенниси тури бўйича мусобақа ўтказилди. Мусобақада 51 маҳалла фуқоролар йиғинларидан жами 115 нафар ёшлар иштирок этишди.
Ушбу мусобақада туман ҳокими И.Новиков ҳам қатнашиб, мусобақа иштирокчиларига омад тилади.
Қизиқарли ўтган мусобақада ўғил болалар ўртасида Истиқбол маҳалласидан Д.Низомиддинов, қизлар ўртасида Лангар маҳалласидан С.Алижоновалар мутлоқ ғолибликни қўлга киритдилар. Мусобақа ғолиблари 30-июнь “Ёшлар куни”да муносиб тақдирланадилар.