Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
БУРЧИНИ УНУТГАН ОТА
2022-06-21 22:59:01 162
Мажбурий ижро бюросининг Қўштепа туман бўлими иш юритувида фуқаролик ишлари бўйича Марғилон туманлараро судининг қарздор С.Абдураимовдан ундирувчи С.Хожиматова фойдасига икки нафар фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундириш тўғрисида ижро ҳужжати мавжуд бўлиб, қарздор 22.890.000 сўм алимент қарзини тўлашдан бўйин товлаганлиги ва яширинганлиги сабабли бўлим давлат ижрочилари томонидан унга нисбатан қидирув эълон қилинган ва қарздорга нисбатан қидирув эълон қилиш ҳақидаги қарор бошқарманинг қидирув шўъбасига юборилган эди.
Бюронинг Фарғона вилояти бошқармаси қидирув шўъбаси тезкор ҳодимлари томонидан жроий йил 21 июн куни олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида қарздор С.Абдураимов топилиб, давлат ижрочисига топширилган.
Бундан ташқари, жиноят ишлари бўйича Қўштепа туман судининг шу йил 21 июн кунги қарорига асосан қарздор С.Абдураимовга нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.