Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Fevral 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 113 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ОИЛАВИЙ АЖРИМЛАРНИНГ ОЛДИНИ ОЛАЙЛИК

×

 2022-06-20 14:23:23    221

PDF юклаш
Чоп этиш



Оила жамиятнинг негизи, ватан ичра бир ватандир дейди доно халқимиз. Шундай экан уларнинг ажралиб кетишини олдини олиш барчамизнинг зиммамизга бирдек масъулият юклайди.

Бугунги кунда Қўштепа туманида ажрим ёқасига келиб қолган оилаларни яраштириш ва оила тинчлигини сақлаб қолиш ишларида барча мутасадди ташкилотлар жонбозлик кўрсатиб ҳамкорликда иш юритиб келмоқда.



Қўштепа туманидаги 49-умумий ўрта таълим мактабида Эшонгузар, Баландмасжид, Сармазор ҳамда Қувурбоши маҳалла фуқаролар йиғинларида истиқомат қилувчи хотин-қизлар иштирокида бўлиб ўтган давра суҳбати ҳам айнан оилавий ажримларни олдини олиш мақсадида ўтказилди.

“Оила муқаддас” ва “Аёл эъзозда” деб номланган давра суҳбатида туман ҳокими ўринбосари оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Д.Олимова ҳам иштирок этди.

Тадбирда сўз олганлар ажримларни олдини олиш, фарзандларни тирик етим қилмаслик, ёш оилаларга айниқса, ёш қайноналарга кўпроқ бир-бирларига бўлган муносабатлар ҳақида тушунтиришлар бериш, қайнона-келин ўртасидаги муносабат бўйича хар бир кўчалар кесимида давра суҳбатлари олиб бориш кераклигини таъкидлаб ўтишди. Шунингдек, маҳаллардаги кўча дастурхончиларига, маҳалланинг фаол аёлларига, отинойиларга ажримларни олдини олиш бўйича кўрсатма ва таклифлар берилди.




Тадбир давомида маҳалладаги энг намунали оила вакилларига эсдалик совғалари топширилди.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram