Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ДАВРА СУҲБАТИ ЎТКАЗИЛДИ
2022-06-19 21:15:40 121
Оқтепа маҳалла фуқаролар йиғинида Йўлдошобод, Нурафшон, Қайрағоч маҳаллалари билан ҳамкорликда “Бувижонлар мактаби” аъзолари иштирокида ёшларни ҳаётга тайёрлаш, ўғил-қизларни гўзал хулқли, ҳар томонлама етук одоб-ахлоқли этиб тарбиялашда нуроний онахонларимиз тажрибаларидан унумли фойдаланиш мақсадида давра суҳбати ўтказилди.
Ҳудди шу мавзудаги давра суҳбати Қизилариқ маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 1-умумтаълим мактабида ҳам бўлиб ўтди. Суҳбат давомида ёшларни ҳаётга тайёрлаш, ажримларнинг олдини олиш, оила қуриш бўсағасида турган ёшларга ҳаётий тажрибага эга бўлган нуроний онларимиз маслаҳатларидан фойдаланиш ҳақида тушунчалар берилди.
Тадбирда Қўштепа тумани ҳокими ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Д.Олимова иштирок этди.