Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ИНСОНПАРВАРЛИК, МЕҲР-ОҚИБАТ, САХОВАТ ТАДБИРЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА
2022-06-16 09:54:57 191
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 май кунги “Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини манзилли қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-258-сонли қарорига асосан юртимизда ижтимоий ҳимояга муҳтож айрим фуқароларга бир марталик моддий ёрдам кўрсатилмоқда.
Қарорга кўра, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолининг қуйидаги қатламларига бир марталик моддий ёрдам кўрсатилиши белгиланган:
ёшга доир, ногиронлик пенсияси ва нафақасини олувчиларга, болаликдан ногиронлик нафақасини ҳамда боқувчисини йўқотганлик пенсиясини ва нафақасини олувчи ҳар бир оила аъзосига ҳамда ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг парваришлаш нафақасини олувчиларга.
“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали кам таъминланган сифатида моддий ёрдам олувчи оилаларга ҳамда кам таъминланган сифатида болалар нафақасини олувчи оилаларнинг ҳар бир 18 ёшга тўлмаган боласига. Бир нечта тоифа бўйича бир марталик моддий ёрдам олиш ҳуқуқига эга бўлган шахсларга бир марталик моддий ёрдам ҳар бир тоифа бўйича тўлаб берилади.
Инсонпарварлик, меҳр-оқибат, саховат тадбирларини изчил давом эттириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 май кунги “Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини манзилли қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига кўра, Қўштепа туманида 23344 нафар фуқароларга 7 149 600 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам тайинланди ва АТ Халк банки томонидан тўловлар амалга оширилди.
Ушбу эзгу ишларнинг барчаси, аввало, халқимизнинг фаровонлиги, фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилиш ва моддий қўллаб-қувватлашни кўзлаб амалга оширилмоқда. Аҳоли турмуш даражасини оширишга қаратилган чора-тадбирлар изчил давом этади.