Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 25 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

МЕҲНАТ ЯРМАРКАСИДА 60 НАФАРДАН ЗИЁД ИШСИЗЛАР ИШГА ЖОЙЛАНДИ

×

 2022-06-16 09:42:28    110

PDF юклаш
Чоп этиш



Аҳоли турмуш тарзини яхшилаш, “Аёллар дафтарида” турган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларнинг бандлигини таъминлаш, уларни касбга ўқитиш, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш мақсадида меҳнатга лаёқатли, ишлаш истагида бўлган, ишсиз фуқароларни, жумладан тақши меҳнат миграциясидан, жазони ижро этиш муассасасидан келган ҳамда аҳлоқ тузатиш ишларига жалб қилинганларни бандлигини таъминлаш мақсадида Қўштепа тумани ҳокимлиги, оила ва хотин-қизлар бўлими ҳамда Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази билан ҳамкорликда “Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси” ўтказилди.

Туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази биносида бўлиб ўтган тадбирда туман ҳокими И.Новиков, туман ҳокими ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Д.Олимова ҳамда тегишли идораларнинг раҳбарлари иштирок этишди.  



Мазкур меҳнат ярмаркасида тумандаги 33 та тадбиркорлик субъектлари, ҳунармандлар ҳамда корхона, ташкилот ва муассасалар ўзларидаги мавжуд бўлган 1100 та бўш (вакант) ҳамда квота иш ўринлари, шунингдек, ишлаб чиқарилган маҳсулотларидан намуналар билан қатнашдилар. Бундан ташқари меҳнат миграциясига тақдим этилган иш ўринлари ҳам тавсия этилди.

Ярмаркада 100 нафардан зиёд ишсиз фуқаролар ҳамда “Аёллар дафтари”га рўйхатга олинган аёллар, ишсиз ва банд бўлмаган меҳнат мигрантлари иштирок этишди.

Меҳнат ярмаркаси давомида туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази масъул ходимлари томонидан 62 нафар фуқароларга иқтисодиётнинг турли соҳаларига ишга жойлаштириш учун йўлланмалар берилди.




Бундан ташқари ишсиз фуқароларни тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишлари учун туман тижорат банклари томонидан 4 нафар фуқароларга кредит маблағлари ажратилиб, уларга сертификатлар топширлди. Қолган фуқароларга касб-ҳунарга ўқитиш имкониятлари, жамоат ишларига қатнашиш ишлари тўғрисида маълумотлар, меъёрий хужжатлар бўйича тушунтириш ҳамда ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram