Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Fevral 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 150 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

АРЗОНЛАШТИРИЛГАН ОЗИҚ-ОВҚАТЛАР САВДО ЯРМАРКАСИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

×

 2022-06-15 13:23:43    188

PDF юклаш
Чоп этиш



Қўштепа туманида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва ички бозорда нарх-наво барқарорлигини сақлаш чора-тадбирлари юзасидан манзилли ишлар олиб борилаяпти.

Хусусан, озиқ-овқат маҳсулотлари нархларини барқарорлигини таъминлаш мақсадида Қўштепа туманидаги “Деҳқон бозори”да сектор раҳбарлари, туман ДСИ ва “Деҳқон бозори” МЧЖ томонидан аҳоли учун арзонлаштирилган озиқ-овқатлар савдо ярмаркаси ташкил этилди.

Бунда аҳоли учун энг зарур бўлган гўшт, ун, тухум, шакар, ёғ каби маҳсулотлар мунтазам сотилмоқда. Шу ўринда бу маҳсулотларни нархларини назорот қилиш, нархларнинг асоссиз оширилишига йўл қўймаслик ва албатта аҳоли фикрлари билан яқиндан танишиш мақсадида солиқ ходимлари ишчи гуруҳ ҳамкорлигида бозорларда кунлик назорат ўрнатилган.



Бугунги кунда “Деҳқон бозори” МЧЖда ташкил этилган ярмаркада мол гўшти 60 минг сўмдан, шакар 12 минг сўмдан, картошка 3 минг сўмдан, пиёз 2 минг сўмдан 3 минг сўмгача, сабзи 2,5 минг сўмдан, ўсимлик ёғи 19 минг сўмдан 20 минг сўмгача, гуруч 5,5 минг сўмдан тортиб, 12 минг сўмдан ошмаган нархларда сотилмоқда.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram