Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 190 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ОИЛА ҚЎРҒОНИ ДАРЗ КЕТМАСИН

×

 2022-06-13 15:11:45    130

PDF юклаш
Чоп этиш



Қўштепа туманида “Оила маънавият бешиги”мавзусида амалий семинар бўлиб ўтди. 



Қўштепа тумани ҳокимлиги, туман тарғибот гуруҳи, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси ҳамда ҳамкор ташкилотлар иштирокида маҳаллалардаги отинойилар, шунингдек, тарғибот гуруҳи аъзолари учун “Оила маънавият бешиги” мавзусида амалий семинар бўлиб ўтди.






Барчамизга маълумки, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлашга қаратилган саъй-ҳаракатлар ўзининг самарасини бермоқда. Яъни жойларда кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлаш, ажримларни олдини олиш, жиноятчиликка қарши профилактик тадбирларни кучайтириш, хотин-қизлар, ёшларнинг бандлигини таъминлашга қаратилган ҳаракатлар давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Бугун бўлиб ўтган тадбирда ҳам айнан оилаларни мустаҳкамлаш, ёшларни ҳаётга тўғри тайёрлаш, ажримларнинг олдини олишда маҳаллалардаги тарғибот гуруҳи аъзолари ва отинойиларнинг зиммасидаги вазифалар хусусида сўз юритилди.






Амалий семинарда вилоят бош отинойиси Хилолахон Комилова, вилоят тарғибот гуруҳи раҳбари Дилоромхон Ғофурова, вилоят хотин-қизлар жамоатчилик кенгаши вакили Хадичахон Каримова, туман Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими раҳбари Зохиджон Комилов, туман ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун хужжатларига риоя этишни таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси Муҳаббатхон Мўйдинова, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари Достонбек Ғаниев, туман ИИБ хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори Дилдорахон Вахабова, туман тарғибот гуруҳи раҳбари Давлатхон Юсупова, туман бош отинойиси Муқаддамхон Ўрмонова, шунингдек, туман Адлия бўлимининг масъул ходими Иқболжон Зокиров ҳамда туман бош имом хатиби ноиби Азимжон Орифжоновлар иштирок этишди. 



Бир пиёла чой устида ташкил этилган тадбир кўтаринки кайфиятда бўлиб ўтди. Мактабгача таълим ташкилотининг тарбияланувчилари томонидан ижро этилган шеър ва рақслар барчага аъло кайфият улашди.

Оилавий ажримларнинг асосий сабаби нимада, оиладаги зўравонликнинг сабабчиси ким? Қандай қилса оилавий ажримларнинг олди олинади? Амалий семинарда мутахассилар томонидан юқоридаги саволларга мисоллар билан жавоб берилди.    

Дарҳақиқат, оилавий низолар кеча пайдо бўлган муаммо эмас. Эр-хотин ўртасидаги келишмовчилик ва никоҳнинг бекор қилиниши азалдан мавжуд бўлган. Аммо сўнгги йилларда ажримлар сонининг кескин ортиб бораётгани инсониятни чуқурроқ мушоҳада юритишга ундайди. Бунга бутун жамият томонидан катта талофотдек қаралиши, олдини олиш чораларини кўришга шошилмоқлик лозимдир.






Тадбир сўнгида маҳаллаларнинг барча отинойиларига ва тарғибот гуруҳи аъзоларига туман ҳокимли ва хомийларнинг эсдалик совғалари берилди.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram