Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
"ФИДОЙИ ЁШЛАР ЕТАКЧИСИ" КЎРИК ТАНЛОВИНИНГ ТУМАН БОСҚИЧИ БЎЛИБ ЎТДИ
2022-06-11 17:05:30 132
Қўштепа туманидаги Ёшлар марказида "Фидойи ёшлар етакчиси" кўрик танловининг туман босқичи бўлиб ўтди. Танловда тумандаги жами 51 нафар маҳалла ёшлар етакчилари 4 та шарт доирасида баҳслашдилар.
Кўтаринки руҳда ва муросасиз ўтган танловда ўзининг юксак салоҳияти ва билими билан Йўлдошобод маҳалласи ёшлар етакчиси Элмуроджон Абдухамидов 1-ўринни эгаллаб, вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритди.
Шунингдек, 2-ўрин Қувурбоши маҳалласи ёшлар етакчиси Азамат Анваров, 3-ўрин Гармдон маҳалласи ёшлар етакчиси Қосимжон Ёқубовларга насиб этди.
Ғолибларни тақдирлаш 30-июн куни туман Маданият марказида бўлиб ўтади.