Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ДАВРА СУҲБАТИ ЎТКАЗИЛДИ
2022-06-11 16:13:35 133
Бугун Қўштепа туманида Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси вакили Муқаддасхон Расулова, Фарғона вилояти “Қалб нури” ННТ раҳбари Дамирахон Тўхтасинова, туман ҳокими ўринбосари, Оила ва Хотин-қизлар бўлими бошлиғи Дилзодахон Олимовалар иштирокида туманда ижтимоий оғир аҳволга тушиб қолган, нотинч-ноқобил оила вакиллари билан ишлаш, айниқса ушбу тоифадаги хотин-қизларга ижтимоий, ҳуқуқий ёрдам бериш, ажрим ёқасига келиб қолган оилалар билан олиб борилиши лозим бўлган вазифалар юзасидан давра суҳбати ўтказилди.
Давра суҳбати давомида мутахассислар томонидан бу борада келгусида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан тавсия ва кўрсатмалар берилди. Тадбирда маҳаллалардаги Хотин-қизлар фаоллари иштирок этишди.