Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Fevral 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 131 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

#ЖАРАЁН

×

 2022-06-11 16:07:25    205

PDF юклаш
Чоп этиш



Ўзбекистон Республикаси оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси Фарғона вилояти Қўштепа туман бўлимининг Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш маркази, Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш маркази ҳамда Хотин-қизлар тадбиркорлик марказларининг очилиш маросими бўлиб ўтди.



Унда Қўштепа тумани ҳокими Илёсбек Новиков, Република Оила ва хотин-кизлар давлат кўмитасидан Муқаддасхон Расулова, Фарғона вилояти “Қалб нури” ННТ раҳбари Дамирахон Тўхтасинова, шунингдек, туман ҳокими ўринбосари Дилзодахон Олимова, ҳамкор ташкилот раҳбарлари ҳамда маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари иштирок этишди.

Марказлар хотин-қизларни тадбиркорликка йўналтириш, никоҳланувчи шахсларни оилавий-ҳуқуқий муносабатлар, оилавий ҳаёт психологияси, оила иқтисоди ва бюджети, репродуктив саломатлик асослари, маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш масалалари бўйича иш олиб бориши тантанада алоҳида таъкидланди.




Анъанага мувофиқ рамзий лента қирқилиб, иштирокчилар марказларда ишчи-ходимлар ва фуқароларга яратилган шароитлар билан танишдилар.

Шунингдек, ҳунарманд хотин-қизлар томонидан тайёрланган кўргазмалар ҳам кўздан кечирилди.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram