Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Fevral 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 140 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ТАНИШТИРУВ

×

 2022-06-09 15:09:31    212

PDF юклаш
Чоп этиш



Мамадалиев Акмалжон Джураевич Қўштепа тумани адлия бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.

Акмалжон Мамадалиев 1974 йилда Данғара туманида туғилган. 2000 йилда Фарғона давлат университетини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 1991-1992 йилларда Данғара тумани “Калинин” хўжалигида ишчиликдан бошлаган. Фаолияти давомида Қўқон шаҳар “Охунбобоев” тикув фабрикаси қурилиш бўлими ишчиси, Данғара тумани халқ таълими бўлими қошидаги “Таъминот базаси” ишчиси, Қўқон шаҳар 2-сон давлат нотариал идорасида ўрганувчи нотариус, Фарғона вилояти адлия бошқармаси Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими катта маслаҳатчиси, Жиноят ишлари бўйича Ёзёвон туман суд раиси, Фарғона вилояти адлия бошқармаси Тадбиркорлик субъектлари ва хорижий инвестицияларни ҳуқуқий ҳимоя қилиш бўлими бош маслаҳатчиси, Фарғона вилояти адлия бошқармаси Нотариат, адвокатура ва ФҲДЁ органлари бўлимининг бошлиғи, шунингдек, Марғилон шаҳар адлия бўлими бошлиғи каби турли лавозимларда ишлаган.

Тайинловга қадар Фарғона вилояти адлия бошқармаси Ҳуқуқий хизматлар бўлими бош маслаҳатчиси лавозимида фаолият олиб борган.

Оилали, турмуш ўртоғи – ҳамшира, тўрт нафар фарзанди бор.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram