Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 43 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

#Опен_бюджет

 2022-06-09 14:08:01    722

PDF юклаш
Чоп этиш


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 22 сентябрдаги “Очиқ Бюджет” ахборот партали орқали жамоатчилик фикри асосида шаклланган тадбирларни молиялаштришни янада кенгайтриш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ 5250-сонли қарорига асосан жамоатчилик фикри асосида тадбирларни молиялаштириш учун туман ҳокимлигида “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси” ташкил этилди. Жамғарма маблағларини туман бюджетининг 5 фоизи ҳамда қўшимча манбаларининг камида 30 фоизини йўналтириш орқали шакллантириш белгиланган бўлиб, туман “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси”да 2021 йил 3-чорак даромадлар режасининг орттириб бажарилган қисмининг 30 фоизи яъни 388,0 млн.сўм ва “Очиқ бюджет” ахборот порталида 2021 йил давомида ғолиб деб топилган таклифлардан иқтисод қилинган 23,6 млн.сўм маблағлар билан биргаликда 2022 йил бошига жами 411,6 млн.сўм қолдиқ маблағлар мавжуд эди. Жорий йилнинг 1-февралидан 2-апрелига қадар ўтказилган уч босқичдан иборат жамоатчилик фикри асосида тадбирларни шакллантириш жараёни учун туман маҳаллий бюджетининг 5 фоизининг ярми яъни 4 млрд 458 млн.сўм ва 2022 йил бошига шаклланган эркин қолдиқ маблағлари ҳисобидан 1 млрд 163 млн.сўм маблағлар туман ҳокимининг тегишли фармойишларига асосан белгиланган тартибда “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси”га йўналтирилди ва ушбу жамғармада жами 6 млрд 33 млн.сўм маблағ шаклланди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 7 апрелдаги “Туман ва шаҳар бюджетлари маблағларини жамоатчилик фикри асосида шаклланирилган тадбирларга йўналтириш жараёнларида фуқароларнинг иштирокини янада қўллаб-қуватлаш тўғрисида”ги ПҚ-197-сонли қарорига асосан“ туманимизда ҳар бири 2 минг тадан ортиқ овоз тўплаган, лекин ғолиб бўлмаган 6 та таклифларни молиялаштириш учун 2 млрд 493,2 млн.сўм қўшимча маблағ ажратилди ва Қўштепа тумани ҳокимлигида ташкил қилинган “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси”да жами 8 млрд 519 млн 300 минг сўм маблағ шаклланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5072-сон қарори ижроси юзасидан жорий йилда 1-февралдан 2-апрелга қадар Ўзбекистон Республикасининг “Очиқ бюджет” (openbudget.uz) портали орқали уч босқичдан иборат жамоатчилик фикри асосида тадбирларни шакллантириш жараёни ўтказилди.

Биринчи босқич – 1 февралдан 22 февралга қадар ўтказилиб, унда жамоатчилик томонидан жами 114 та 58 млрд 234 млн.сўмлик таклифлар (ташаббус) киритилди.

Иккинчи босқич – 23 февралдан 4 мартга қадар бўлган муддатда Ишчи гуруҳ томонидан фуқароларнинг таклифлари тегишли ташкилотлар хулосалари асосида кўриб чиқилиб, 82 та 37 млрд
256 млн.сўмлик
таклифлар модерациядан ўтказилди (қабул қилинди).

Якуний учинчи босқич – 5 мартдан бошлаб модерациядан ўтган таклифларга жамоатчилик томонидан овоз бериш жараёни 2 апрелга қадар бўлган муддатда қадар давом этди.

Овоз бериш якунларига кўра, 17 та 8 млрд 519 млн.сўмлик таклифларга жамоатчилик томонидан энг кўп овоз берилди. Жумладан,

1. Қўштепа тумани Қоражийда қишлоғи электр инфратузилмасини яхшилаш тўғрисидаги 1 млрд 080 млн.сўмлик таклифга 3965 та (ID рақами 1480400015),

2. Ғиштмон МФЙ Оханг кўчаси инфратузилмасини яхшилаш тўғрисидаги 923 млн.сўмлик таклифга 3908 та (ID рақами 1480400009),

3. Оқтепа МФЙ Найман қишлоғига асосий қувирдан янги тармоқ очиш тўғрисидаги 600 млн.сўмлик таклифга 3215 та (ID рақами 1480400109),

4. Шомирза МФЙ Чинобод кўчасида жойлашган "Ўзбекистон" шифокорлар хизмат уйини таъмирлаш учун маблағ ажратиш тўғрисидаги 200 млн.сўмлик таклифга 3183 та (ID рақами 1480400043),

5. Ғиштмон МФЙ Маънавият, Ибн сино ва Нафосат кўчаларининг инфратузилмасини яхшилаш учун маблағ ажратиш тўғрисидаги 730,1 млн.сўмлик таклифга 3169 та (ID рақами 1480400031),

6. Ғиштмон МФЙ Бадиш кўчасининг инфратузилмасини яхшилаш учун маблағ ажратиш тўғрисидаги 227,4 млн.сўмлик таклифга 2847 та (ID рақами 1480400032),

7. Ғиштмон МФЙ Бунёдкор, Дилхуш ва Янгиариқ кўчаларининг 2591 метр кисмини асфалт қилиш маблағ ажратиш тўғрисидаги 880,9 млн.сўмлик таклифга 2594 та (ID рақами 1480400008),

8.Ғиштмон МФЙ Янгиариқ ва Маънавият кўчаларини Карнайчи МФЙгача уланиш қисмигача аслатлаштириш тўғрисидаги 622,0 млн.сўмлик таклифга 2490 та (ID рақами 1480400108),

9. Пахтакор МФЙ Марғилонсой кўчасини асфалтлаштириш тўғрисидаги 450,0 млн.сўмлик таклифга 2452 та (ID рақами 1480400060),

10. Каттабешкапа МФЙ Боғимайдон кўчасининг инфратузилмасини яхшилаш учун маблағ ажратиш тўғрисидаги 171,5 млн.сўмлик таклифга 2382 та (ID рақами 1480400033),

11.Бўстон МФЙ Каналбўйи кўчасига 1 дона трасформатор 20 дона сим ёғоч ва 500 метр тармоқ тортиш учун маблағ ажратиш тўғрисидаги 141,2 млн.сўмлик таклифга 2369 та (ID рақами 1480400011),

12.Лойсон МФЙ Мулкобод кўчасини асфалт қилиш тўғрисидаги 450,0 млн.сўмлик таклифга 2316 та (ID рақами 1480400101),

13.Қумтепа МФЙ Иқтидор кўчасининг 500 метр қисмини асфалт қилиш учун маблағ ажратиш тўғрисидаги 170,0 млн.сўмлик таклифга 2311 та (ID рақами 1480400010),

14. Қоракалтак МФЙ Келажак кўчасига 2 дона трансформатор, 60 дона симёғоч ва 500 метр электр тармоғи тортиш учун маблағ ажратиш тўғрисидаги 247,6 млн.сўмлик таклифга 2210 та (ID рақами 1480400017),

15.Кичикбешкапа МФЙ Хилол, Равнақ ва Субҳидам кўчаларининг инфратузилмасини яхшилаш учун маблағ ажратиш тўғрисидаги 485,6 млн.сўмлик таклифга 2181 та (ID рақами 1480400037),

16. Қирғизобод қишлоғи Ч.Айтматов, Ойдинбулоқ ва Найман кўчаларини асфальтлаштириш учун маблағ ажратиш тўғрисидаги 950,0 млн.сўмлик таклифга 2137 та (ID рақами 1480400024),

17. Кизилариқ МФЙ биносини жорий тамирлаш тўғрисидаги 190,0 млн.сўмлик таклифга 2043 та (ID рақами 1480400039)

Мазкур тадбирларни молиялаштриш бўйича манзилли дастур асосида хар бир ғолиб таклиф учун туман Тиббиёт бирлашмаси, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими ва Ободонлаштриш бошқармасига ҳар бир лойиха учун алоҳида шахсий ғазна ҳисоб рақамлари очилиб, белгиланган тартибда маблағлар ажратиб берилган. Бугунги кунда манзилли дастур асосида амалий ишлар бажарилмоқда.