Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ТАНИШТИРУВ
2022-06-08 20:34:34 130
Рахимов Давронбек Илхомович “Ҳудудгаз Фарғона” газ таъминоти филиали “Қўштепа тумангаз” газ таъминоти бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.
Давронбек Рахимов 1987 йилда Фарғона шаҳрида туғилган. 2013 йили Қирғиз давлат университетини (насирификацияда) тамомлаган.
Давронбек Рахимов меҳнат фаолиятини 2005 йили Фарғона шаҳар “Садо” уй-жойларга хизмат кўрсатиш ширкатида ҳисобчи-назоратчи бўлиб бошлаган. Фаолияти давомида “Фарғона тех-сервис” корхонасида авто-ижара бўйича мутахассис, Фарғона шаҳар “МИТРА” кўп тармоқли фирмасида таъминотчи ҳамда “Ўзбекистон почтаси” ОАЖ Фарғона филиалида турли лавозимларда, шунингдек, “Водийгазтаъминот” унитар корхонаси “Фарғонашаҳаргаз” филиалида ва “Ҳудудгаз Фарғона” газ таъминотининг филиалларида турли лавозимларда фаолият олиб борган.
2021-2021 йилларда “Ҳудудгаз Фарғона” газ таъминоти филиали “Қўштепатумангаз” бўлими истеъмолчилар газ жихозларига Сервиз хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган.
Оилали, турмуш ўртоғи – уй бекаси, уч нафар фарзанди бор.