Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Fevral 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 133 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

#ИНСОН_ҚАДРИ_УЧУН

×

 2022-06-06 21:26:12    212

PDF юклаш
Чоп этиш



Озодликдан маҳрум этилган Алишер Мўминов жорий йил 31 январ куни Президент фармони билан афв этилиб, муддатидан аввал озодликка чиқарилди. У Қўштепа туманидаги Истиқлол маҳалла фуқаролар йиғинида яшайди.

Қилмишига пушаймон бўлиб, тузалиш йўлига ўтган Алишер Мўминовнинг ижтимоий мослаштириш тадбирларида оилавий аҳволи ўрганилди. Ўрганиш жараёнларида уни илгари косибчилик билан шуғулланганлиги, ҳозирда ҳам ушбу касбини давом эттириш истаги борлиги маълум бўлди. Алишер Мўминов ҳунармандчилик фаолиятини кенгайтириш ва ишчи ўрни яратиш мақсадида пойабзал тикиш дасгоҳларини олиб беришни сўради. Ушбу мурожаат ижобий ҳал этилиб, унга 35 миллион сўмлик 3 та пойабзал тикиш дастгоҳлари олиб берилди. 




Бугун ушбу дастгоҳлар туман ҳокими И.Новиков ва бошқа масъул идораларнинг раҳбарлари иштирокида Алишер Мўминовга топширилди.

Алишер Мўминов ва унинг оила аъзолари ҳам ўз навбатида бундай эътибордан мамнун бўлиб, юртбошимизга ўз миннатдорчилигини билдиришди.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram