Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Fevral 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 144 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

#ИНСОН_ҚАДРИ_УЧУН

×

 2022-06-04 23:51:51    228

PDF юклаш
Чоп этиш



Элимиз ардоғидаги санъаткорлар Қўштепада

 “Янги Ўзбекистон – инсон қадри улуғланган юрт” шиори остида бўлиб ўтаётган навбатдаги ижодий учрашувлар бугун Шаҳартепа ва Борот маҳалла фуқаролар йиғинларида бўлди.






Навбатдаги тадбирда Ўзбекистон давлат драма театри актрисаси Муҳаббат Абдуллаева, эстрада хонандаси Умид Шаҳобов, эстрада хонандаси Гуласал Абдуллаева, Ўзбекистон Республикаси қуролли кучлари ансамбили хонандаси Бобуржон Худойқулов, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими, Қорақалпоғистон халқ шоири Рустам Мусурмон, Республика маънавият ва маърифат тарғиботчиси Обиддин Маҳмудов ҳамда бошқа санъаткорлар иштирок этишди.









Бир неча кундирки, санъаткорларимиз туманимизда бўлишиб, қўштепаликлар учун сидқидилдан хизмат қилишди. Шуниси, қувонарлики, элимиз ардоғидаги санъат ва ижод аҳли чекка чекка маҳаллаларимизда ҳам бўлишиб, ҳар бир гўшага ўзларининг қайноқ меҳрлари билан кириб бордилар. Ўз навбатида қўштепаликлар ҳам улар туманимизнинг қай гўшасига боришмасин ҳурмат ва эҳтиром ила кутиб олишди.






Файзли давраларда шоирлар шеър айтиб, санъаткорлар қўшиқ куйлашди. Меҳмондўз халқимиз эса рақсга тушиб, қўшиқларга жўр бўлишди. Бугунги тадбирлар ҳам кўтаринки кайфиятда ўтказилди.





Шунингдек, “Оналарга эҳтиром” тадбирлари ҳам давом эттирилиб, ушбу маҳаллаларда яшовчи нуроний онахонларимиз, меҳнат фахрийлари ҳамда бемор аёлларимизга эҳтиром кўрсатилди. Меҳмонларимиз ўзларининг она ҳақидаги шеър ва қўшиқлари билан онахонларимизнинг кўнглида тахт қуришди. Оналар учун жонли ижрода қўшиқлар куйланди.

Севинч кўз ёшларини яшира олмаган онахонлар, бугунги дориломон кунимизга шукрона келтириб, юртимизга тинчлик сўраб дуога қўл очдилар.



Вақт олий ҳакам деганларидек, санъаткорларимизнинг туманимизга бўлган ташрифига ҳам бир ҳафта бўлди. Олийжаноб ва олийҳиммат меҳмонларимизнинг ҳар бири тумандошларимизнинг хотирасида ўзгача таассуротлар билан муҳрланиб қолди.

Ўзбекистон давлат драма театри актрисаси Муҳаббат Абдуллаева, эстрада хонандалари Умид Шаҳобов, Гуласал Абдуллаева, Ўзбекистон Республикаси қуролли кучлари ансамбили хонандаси Бобуржон Худойқулов, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими, Қорақалпоғистон халқ шоири Рустам Мусурмон, Республика маънавият ва маърифат тарғиботчиси Обиддин Маҳмудов ҳамда бошқа санъаткорларимизга барча қўштепаликлар номидан чексиз миннатдорчилик билдириб қоламиз ва бошимиз ерга теккунча таъзимдамиз.

Биз қўштепаликлар сизларни жуда севдик, сизлар билан яна дийдорлашгунча деб қоламиз.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram